Американинг дунёга машҳур ресторанлар тармоқларидан бири McDonald's Ўзбекистон бозорига кириб келишга қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, жаҳоннинг йирик умумовқатланиш брендлари Ўзбекистон бозорига кириб келиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев Халқаро Пресс-клубнинг 27 сентябрдаги йиғилишида шу ҳақда сўз юритди. У журналистлар томонидан берилган саволгажавоб берар экан, жумладан шундай деди:
“McDonald's ва бошқа умумовқатланиш жаҳон брендлари Ўзбекистон бозорига бевосита ёки франшиза орқали кириб келиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бироқ Нью Йоркда ташкил этилган Ўзбек-Америка бизнес форумида бу масала муҳокама қилинмади”.
Ташқи савдо вазири Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги бозори ҳам очиқлигини таъкидлади.
У, шунингдек, Ўзбекистон АҚШ билан уран савдоси йирик битим имзолаганини маълум қилди. “Уран етказиб бериш бўйича шартнома узоқ муддатли бўлиб, 7 йилга мўлжалланган. Унинг қиймати 300 млн долларни ташкил этади. Унинг қиймати биржа савдоларидаги нархларга боғлиқ бўлади, - деди ташқи савдо вазири. – Шунга биноан, айтиш мумкинки, бу битим бошқа айрим уран етказиб берувчи мамлакатларнинг шартномаларига қараганда анча фойдалироқдир”.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди