19:55 / 27.09.2017
5 322

Ўзбекистон АҚШга 7 йил давомида 300 млн долларлик уран етказиб беради

Ўзбекистон АҚШга 7 йил давомида 300 млн долларлик уран етказиб беради
Ўзбекистон Америка Қўшма Штатларига уран экспорт қила бошлайди. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни Халқаро пресс клубнинг «Ўзбекистон-Америка бизнес форуми: ҳамкорликнинг янги уфқлари» деб номланган навбатдаги сессиясида Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга сафари қисқа муддатли бўлишига қарамай, мазмун ва натижаларига кўра, тарихий ва мисли кўрилмаган маъно касб этди. Ташриф чоғида жуда катта натижаларга эришдик.

АҚШдаги йирик компаниялар, хусусан, General Electric, Honeywell, ExxonMobil, Boeing, John Deere каби корпорациялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

2016 йилда АҚШ билан савдо айланмаси ҳаммаси бўлиб, 460 миллион долларни ташкил этган. Биз мазкур ташрифимиз доирасида Америка компаниялари билан 320 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзоладик. Булар жуда муҳим шартномалар ҳисобланади. Мисол учун, 10 йилдан бери биз АҚШ билан уран экспортини амалга оширмаган эдик. 10 йилдан сўнг илк йирик шартномани АҚШнинг Nukem компаниясига уран экспорт қилиш бўйича имзоладик. Шартноманинг умумий қиймати 300 миллион долларни ташкил этади ва у 7 йил муддатга тузилди».

Элёр Ғаниев, Ўзбекистон Ташқи савдо вазири

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон АҚШга 7 йил давомида 300 млн долларлик уран етказиб беради