date
views 6 261

Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз чегараси бўйича келишувни имзолади

Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз чегараси бўйича келишувни имзолади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Бу шартнома шу йилнинг 5 сентябрь кунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида имзоланганди.

28 сентябрь куни Қирғизистон парламенти ушбу қонунни қабул қилди. Қонун муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Келишувдан мақсад икки давлат чегаралари чизиқларини белгилаб олиш ҳисобланади.

Ҳужжатда умумий чегаранинг 1,170 километрлик қисми тавсифланган.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 килмоетрни ташкил этади.

Қонун расман эълон қилинган муддатдан кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз чегараси бўйича келишувни имзолади