
Ўзбекистон тижорат банкларида ҳозирча нақд хорижий валюта сотувга чиқарилгани йўқ. Бунга сабаб – бошқарув органлари томонидан ушбу соҳада банклар фаолиятини йўлга қўядиган йўриқномалар чиқаришга улгурмаганидир. Бу ҳақда Спутник нашри маълум қилди.
Банк соҳаси вакилининг сўзларига кўра, аҳолига нақд валюта сотиш йўриқномаларини белгилайдиган ҳужжат яқин кунларда пайдо бўлиши керак.
«10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий банк томонидан кўриб чиқилмоқда», — деди банк ходими.
Унинг сўзларига кўра, сотиш миқдорида чекловлар ва валюта сотишга доир барча тафсилотлар ушбу ҳужжат чиққанидан кейин маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бороз олдин Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун нақд валюта сотиб олиш ҳуқуқи берилиши ҳақида эълон қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар