13:54 / 27.10.2017
7 189

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
28 октябрь куни Ўзбекистонда шамол тезлиги 15—20 метр/сонияга етиши, 29—31 октябрь кунлари эса аномал исиш кузатилиши кутилмоқда, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. 28 октябрь кечаси 5—10 даражада, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 10—15 даража, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. 28 октябрь кечаси 7—12 даражада, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 10—15 даража, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 28 октябрь кечаси 7—12 даражада, кундузи 21—26 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 10—15 даража, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. 28 октябрь кечаси 7—12 даражада, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 12—17 даража, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. 28 октябрь куни шамол тезлиги сониясига 15—20 метрга етиши мумкин. 28 октябрь кечаси 5—10 даражада, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 7—12 даража, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 28 октябрь куни ёғингарчилик юз бериш мумкин. 28 октябрь кечаси 2—7 даражада, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади, 29—31 октябрь кунлари эса кечаси 5—10 даража, кундузи 17—22 даража иссиқ бўлади

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?