
30 октябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Самарқанд – Истанбул – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови илк бор амалга оширилди, деб хабар берди Uz24 сайти.
Ушбу йўналишдаги парвозлар ҳозирча ҳафтанинг душанба кунида амалга оширилади. Шу йил 16 ноябрдан эса пайшанба кунлари ҳам қатновлар бошланади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси янги йўналишда йўловчиларга “Airbus А320” ва “Boeing 757” замонавий ҳаво лайнерлари орқали хизмат кўрсатади.
Самарқанддан Истанбулга тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилгани икки мамлакат фуқароларига қулайликлар яратиш, давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар