11:16 / 01.11.2017
7 157

2016 йилда намунали уйларни сифатсиз қурган 17 пудрат ташкилотининг иши судга оширилган

2016 йилда намунали уйларни сифатсиз қурган 17 пудрат ташкилотининг иши судга оширилган
Миллий матбуот марказида "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қурилаётган уй-жойлар ва объектларнинг сифати бўйича берилган саволларга жавоб берилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Uz24» хабар берди.

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси бош директори ўринбосари Файзулло Исломовнинг маълум қилишича, 2009-2016 йиллар давомида 69 минг 557 та намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилди. Бироқ қурилиш ташкилотлари айби билан сифатсиз қурилган уйлар ҳам бор. Аҳолидан бу уйларнинг сифати борасида тушган норозиликлар ўрганилиб, камчиликларга йўл қўйган бир қатор қурилиш ташкилотлари жавобгарликка тортилди. Хусусан, 2016 йилда 17 пудрат ташкилотининг иши судга оширилган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, сифат борасидаги муаммоларнинг олдини олиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш учун уй-жойларни қуриш билан шуғулланаётган корхоналарнинг 5 фоиз маблағи бир йилдан кейин уларнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади. Бу маблағнинг ушлаб турилишига сабаб, агар шу даврда янги уй-жойда яшаётган аҳолидан сифат борасида мурожаатлар тушса, маблағ таъмирлаш ишларига сарфланади. Бундай шикоятлар бўлмаган тақдирда йиллик муддатдан кейин қурилиш ташкилоти бу маблағни қайтариб олиши мумкин.

Анжуманда қайд этилишича, эндиликда уй-жойлар сифатини янада яхшилаш мақсадида янги махсус комиссия ташкил этилади.

Маълумот учун, Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига кўра, 2017 йилда 15 мингта уй-жой қурилиши кўзда тутилган. Аҳоли талабига асосан қўшимча равишда яна 4 минг 610 та уй-жой қуриш мўлжалланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2016 йилда намунали уйларни сифатсиз қурган 17 пудрат ташкилотининг иши судга оширилган