17:23 / 01.11.2017
5 711

Марказий банк тадбиркорлардан тўлов терминаллари ижара ҳақини сўмда қабул қила бошлади

Марказий банк тадбиркорлардан тўлов терминаллари ижара ҳақини сўмда қабул қила бошлади
Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда сўм пластик карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. Бу ҳақад «Biznes-Daily»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Халқаро тўлов (конверсия) карталаридан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.

Марказий банк маълумотига кўра, илгари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи мос равишда – беш ва икки ярим еврогача эквивалентда белгиланган. Жорий этилган янги тарифга асосан, тўлов терминаллари ижара ҳақи сўмга ўтказилган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланган.

Йўқотилган пластик карталарни янгисига алмаштириш учун талаб этиладиган мажбурий тўловлар қийматида ҳам ўзгаришлар мавжуд. Илгари жисмоний шахсларга йўқотилган ёки шикастланган пластик карталари ўрнига янгиси берилганда беш евро эквивалентигача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан эса 10 еврогача эквивалентда ҳақ олинарди. Энди янги тарифда айни хизматлар учун жисмоний шахслардан 10 минг сўмгача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 15 минг сўмгача ҳақ олиш тавсия этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк тадбиркорлардан тўлов терминаллари ижара ҳақини сўмда қабул қила бошлади