Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талабларидан келиб чиқиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши, туман ва шаҳарларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Вилоятдаги 1089 та маҳалланинг барчасида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланди ва уларнинг ижроси бошланди. «Харита»да нафақат иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, балки маданий-маиший, маънавий-маърифий ҳаётни яхшилаш, одамларнинг эртанги кунга, давлат ҳокимияти органларига ишончини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоятда жорий қилинган тартибга асосан, маҳалла раиси ишни ҳудуддаги битта кўчани айланиб, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўришдан бошлайди.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар (туман) бўлинмаси раиси ҳар куни битта маҳаллада бўлиб, фуқаролар йиғинидаги аҳволни ўрганади. Вилоят бўлими бошқаруви раиси эса ҳар куни битта шаҳар (туман)даги маҳаллада бўлиб, мавжуд аҳволни кўради, «Йўл харитаси» дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишади.
Бундан ташқари, ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ишбилармонликка ўргатишга ҳам масъул ҳисобланади. Улар аввало ўзи битта иссиқхона ташкил қилиб, кредит асосида 10 туп лимон, 100 бош товуқ олиши, энг ночор оилаларни бирлаштириб, камида 5 та иш ўрни яратиши белгилаб қўйилди.
Бугун маҳаллаларда оқсоқоллар бошчилигида бундай ишлар бошланган. Биргина ушбу йўналишда йил якунига қадар маҳаллаларда 4450 та иш ўрни яратилади.
Ҳар ойнинг охирги шанбаси вилоятда «Маҳалла куни» деб белгиланган. Шу куни барча маҳалла фуқаролар йиғинида кенгаш йиғилишлари ўтказилади. Мазкур йиғилишларда маҳалла ҳаёти билан боғлиқ бўлган энг муҳим вазифалар муҳокама этилади, давлат идоралари ва ташкилотлар олдига вазифалар қўйилади, тегишли ҳисоботлар эшитилади.
Ўтган давр мобайнида маҳаллаларда мутасадди раҳбарларнинг икки мартадан ҳисоботлари тингланди. Айни пайтда вилоятдаги барча фуқаролар йиғинида жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъуллар — фуқаролар йиғини кенгашлари аъзолари, ҳудудга бириктирилган давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг рўйхати шакллантирилган, бу рўйхат маҳалла маркази биносидаги қулай жойларга осиб қўйилган.
Вилоятда «Маслакдош, елкадош, рақобатдош» лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар самарасида бугунги кунда 16 шаҳар ва туман маҳаллалари сони ва жойлашувига қараб 8 жуфтликка бўлинди. Улар бир-бирининг фаолиятини кузатиб, ўзаро тажриба алмашиб, мусобақадошлик билан иш олиб бормоқда. Бу жараёнда аниқланган муаммолар вилоят кенгаши ижро аппаратида таҳлил қилиниб, тегишли «Йўл харитаси» дастурларига киритилади. Ижроси таъминланган вазифалар эса дастурдан чиқарилиб, «Йўл харита»лари янгиланиб бораверади.
Маҳаллаларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, нотинч оилалар фарзандларига, профилактик ҳисобда турган ёшларга «Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари» аъзолари бириктирилиб, тарбиявий ишлар, маърифий суҳбатлар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди