
Қашқадарё ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари 900 литрдан кўпроқ дизель ёнилғиси тегишли ҳужжатларга эга эмаслигини аниқлаб, уни олиб киришга ҳаракат қилган қонунбузарни ушлаб қолди. Бу ҳақда вилоят «божхона бошқармаси»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро Сирож Диёров бошқарувидаги Nexia автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасига техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда турли сиғимдаги 23 та елим идишда дизель ёнилғиси ортилгани аниқланди.
Жами 930 литрни ташкил қилувчи ушбу нефть маҳсулотларига тегишли ҳужжатлар сўралганда, С. Диёров маҳсулотни нотаниш кимсалардан сотиб олганини билдирди.
Шунга асосан қиймати салкам 4,2 миллион сўмни ташкил қилувчи дизель ёнилғиси, шунингдек, ушбу ҳолатга алоқадор Nexia автомашинаси вақтинча сақловга топширилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар