8 622
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Жанубий Корея тиббиёт институти филиалини ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Олмазор туманида жойлашган Akfa Medline тиббиёт марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт маркази билан танишган Президент Ўзбекистонда Жанубий Корея тиббиёт институти филиалини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Аввалроқ, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев таркибидаги делегация Жанубий Корея ОТМлари раҳбарияти билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берилганди.
Унда Жанубий Кореянинг уч етакчи университети — Сеул миллий университети (Seoul National University), Koryo университети (Korea University) ва Ёнсей университети (Ёнсеи Университй), шунингдек, Ханянг технология университетининг (Hanyang University) филиалларини Ўзбекистонда очиш масалаларини кўриб чиққан эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди