
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Давлат раҳбари 15 декабрь куни «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
Ҳужжатда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.
Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар