16:21 / 18.12.2017
8 265

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 мингга яқин экани маълум қилинди

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 мингга яқин экани маълум қилинди
14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан республикада ўртача ойлик даромад 1 млн 346 минг сўмдир.

Ўзбекистонда бугунги кунда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоятда 3,7 млн киши яшайди. Иккинчи ўриндаги Фарғона вилояти 3,6 млн киши, Қашқадарё вилояти 3,1 млн фуқарога эга.

Шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан 1,3 млн ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда яшаб, ишлаяпти. Шу йилнинг январь-сентябрь ойида республикада ўртача ойлик даромади 1 млн 346 минг сўмни (166,31 АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 фоизга ўсганини англатади.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида жами 5421 та корхона фаолият юритса, шундан 3045 таси қўшма корхоналар, 2376 таси хорижий капитал ҳисобига барпо этилган корхоналардир. Бунда асосан, Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия давлатлари сармоядорлари етакчи ҳисобланади.

Ўзбекистон экспорт таркибининг 14,3 фоизини энергия манбалари, 6,3 фоизини қора ва рангли металлургия, 6,5 фоизини кимё саноати маҳсулотлари, 6,5 фоизини озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этади. 3,4 фоизи пахта, 2,6 фоизи машина ва ускуналардан иборат.

Ўзбекистонда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва 4,5 млн.дан ортиқ деҳқон ёрдамчи хўжаликлари фаолият юритиб келади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 мингга яқин экани маълум қилинди