Россиядан Тожикистонга жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний шахслар томонидан юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари Қирғизистон бўйича кўрсаткичлардан ошди, бироқ РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмидан камроққа тенг бўлди. Бу ҳақда РФ Марказий банки матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, кўрсатилган даврда Россиядан Тожикистонга жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари ҳажми 1 млрд 663 млн долларни ташкил қилди, бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 231 млн долларга кўпроқ.
Тожикистонга энг кўп пул ўтказмалари жорий йилнинг учинчи чорагида юборилди - 741 млн доллар, бир ўтказманинг ўртача миқдори эса 102 долларга тенг. Шу билан бирга, Россия резидентлари Тожикистонга 171 млн долларни юборишган бўлишса, норезидентлар эса - 570 млн доллар.
2017 йилнинг уч чораги якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 млрд 636 млн долларни ташкил этган бўлса, Қирғизистонга - 1 млрд 576 млн доллар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди