20:31 / 21.12.2017
6 419

2018 йилда сўмни валютага онлайн алмаштириш мумкин бўлади

2018 йилда сўмни валютага онлайн алмаштириш мумкин бўлади
Шу йил декабрь ойида Ўзбекистон тижорат банклари валюта карталар бўйича қатор чекловларни бекор қилишди. Энди хорижий онлайн-дўконларида тўловларни амалга ошириш имконияти жорий этилди. Шунингдек, UzCard миллий валюта ҳисобидан пластик карталарини тўлдириш мумкин. Аммо бунинг учун шахсан банкка келиш зарур.

Матбуот анжуманда ТИФ Миллий банк стратегик ривожланиш департаменти директори ўринбосари Бунёд Эсанбаев онлайн айирбошлаш тизимини жорий этиш учун нима тўсқинлик қилаётганлигини айтди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар қилди.

«Бугунги кунда банк тизимини тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларида тижорат банкларига бу хизматни амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар мавжуд эмас. Лекин тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда. 2018 йилда қонунчиликдаги ўзгаришларни қабул қилиш билан ушбу хизматни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда. Техник жиҳатдан хизматни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ», — деб таъкидлади мутахассис.

Бугунги кунда деярли ҳар бир тижорат банки ўз мобил юкламаси ва мобил банкинг хизматига эга. Лекин бу ерда гап миллий валютадаги ҳисоблар тўғрисида кетмоқда.
Валюта бозори либерализацияси биринчи босқичи нисбатан яқинда бошланганлигига қарамасдан, айрим тижорат банклар, хусусан Миллий банк ва Капиталбанк бу каби валюта карталарни бошқариш бўйича янги хизмат тураларини ишга туширишди.

Банкларнинг валюта карталари ва конверсион карталар учун юкламалар тўловлар тарихини кўриш, пин кодни ўзгартириш, қулфни блоклаш ва бекор қилиш имконини беради. Бироқ, валюта ва сўм карталар ўртасида онлайн айирбошлаш имконияти мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йилда сўмни валютага онлайн алмаштириш мумкин бўлади