12:48 / 28.12.2017
7 166

Тошкентда ихтисослаштирилган мактаб 10-синфга қўшимча қабул эълон қилди. Кирганларга компьютер ва ойлик йўл чиптаси берилади

Тошкентда ихтисослаштирилган мактаб 10-синфга қўшимча қабул эълон қилди. Кирганларга компьютер ва ойлик йўл чиптаси берилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2017—2018-ўқув йили учун 10-синфга қўшимча қабул танлов асосида ўтказилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Қайд этилишича, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган даъвогарлар нафақат таълим олиш учун қабул қилинади, балки 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан эълон қилинган акция доирасида имтиёз ва преференцияларга ҳам эга бўлади.

Мазкур акция Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Тошкентдаги Инҳа университети томонидан ўтказилмоқда.

Мактабнинг 10-синфида ўқиш учун кириш имтиҳонларида иштирок этиш истагидаги ўқувчилар ҳужжатлари 2018 йил 6 январгача қабул қилинади. Кириш синовлари доирасида барча даъвогарлар мактаб дастури бўйича физика, математика ва инглиз тили фанларидан ёзма имтиҳон топширади. Улардан энг яхшилари нафақат мактабга қабул қилинади, балки қатор имтиёзларни ҳам қўлга киритади. Хусусан, ойлик йўл чиптаси ва ўқиш давомида фойдаланиши учун шахсий компьютер ҳам тақдим этилади. Шунингдек, ўқувчилар Тошкентдаги Инҳа университети ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган физика, математика ва инглиз тили бўйича қўшимча дарсларда ҳам иштирок этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ихтисослаштирилган мактаб 10-синфга қўшимча қабул эълон қилди. Кирганларга компьютер ва ойлик йўл чиптаси берилади