
Тошкентдаги Сергели тумани йўналишида янги метро станцияси қурилмоқда, унга "Тожикистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган юксак эҳтиром намойиши сифатида севимли тожик шоири ва Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди", деб ёзилади Kun.uz нашрида.
Бундан ташқари, Kun.uz манбаси қатор янги метро станцияларининг ишчи номлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Юнусобод линиясидаги янги станциялар Файзулла Хўжаев, Юнусобод, Туркистон дея номланади. Сергели линиясидаги янги станцияларнинг ишчи номлари эса - Ипподром, Олмазор, Чоштепа, Турсунзода, Сергели, Эҳтиром.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар