
2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида иккита — «яшил» ва «қизил» коридорлар тартиби ишга туширилди. Бу ҳақда «1News»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизматига кўра, мутахассислар халқаро аэропортларда барча зарур инфраструктурани йўлга қўйган бўлиб, бу икки коридор тизимининг узлуксиз ишлашига замин яратади.
Божхона чегарасидан ўтаётган авиайўловчилар нотижорий мақсадлардаги товарлар учун декларация тўлдириш шакли сифатида «яшил» ёки «қизил» коридорни танлаши мумкин бўлади.
Бу чоралар йўловчи оқими логистикасини яхшилаши кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.