14:28 / 13.01.2018
5 163

Банкоматлар орқали хорижий тўлов карталаридаги маблағлар автоматик тарзда сўмга конвертация қилинади

Банкоматлар орқали хорижий тўлов карталаридаги маблағлар автоматик тарзда сўмга конвертация қилинади
13 январь куни Тошкент шаҳридаги «Тараққиёт стратегияси» марказида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича пресс-брифинг муҳокамаси бўлиб ўтди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Марказий банк раиси ўринбосари Шуҳрат Атабаевнинг маълум қилишича, «Халқаро валюта жамғармаси вакиллари жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда».

«Банкларнинг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида улардаги капитал миқдорини 20 фоизга ошириш назарда тутилмоқда. Ҳанузгача, МБ томонидан амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати инструментлари замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Шуни инобатга олган ҳолда, 2018 йилда пул-кредит сиёсатида қўлланувчи инструментларни қайта кўриб чиқамиз», деб фикр билдирди у.

Шунингдек, пул бозорининг ягона электрон бозори шакллантирилади. Бундан кўзланган мақсад шундаки, аҳоли ихтиёрида бўлган нақд пул маблағларини тижорат банкларга қўйиш имконияти такомиллаштирилади.

«Бундан ташқари, тўлов тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар кутилмоқда: хорижий банк пластик карталари ёки тўлов карталари, масалан МастерКард, УнионПай каби тизимлар Ўзбекистонда тўлиқ жорий этилади. Банкоматлар орқали хорижий тўлов карталаридаги маблағларни автоматик тарзда сўм валютасига конвертация қилиниши белгиланмоқда», деб маълумот берди Ш.Атабаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Банкоматлар орқали хорижий тўлов карталаридаги маблағлар автоматик тарзда сўмга конвертация қилинади