11:00 / 16.01.2018
6 801

2017 йили Ўзбекистонда киши бошига ўртача даромад 5,8 миллион сўмни ташкил қилди

2017 йили Ўзбекистонда киши бошига ўртача даромад 5,8 миллион сўмни ташкил қилди
2017 йил январь декабрь ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 186,2 триллион сўмни, бир кишига ўрта ҳисобда 5,8 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилди.

Аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,3 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (12,7 миллион сўм) ҳамда Навоий (9,1 миллион сўм), Бухоро (6,7 миллион сўм), Тошкент (6,1 миллион сўм) ва Сирдарё (5,8 миллион сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилди Аҳоли жон бошига умумий даромаднинг энг юқори реал ўсиш суръати Хоразм вилоятига (16,8 фоиз) тўғри келади.

Шунингдек, Андижон (14,7 фоиз), Сурхондарё (14,5 фоиз), Наманган (13,7 фоиз), Самарқанд вилоятларида (11,5 фоиз) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (11,1 фоиз) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиш суръатлари республика даражасидан юқорини ташкил этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2017 йили Ўзбекистонда киши бошига ўртача даромад 5,8 миллион сўмни ташкил қилди