2017 йилда Ўзбекистонда 31 930 та никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатнома қайд қилинган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 2 609 тага ёки 8,1 фоизга кўп демакдир. Адлия вазирлигининг ФҲДЁ соҳасидаги таҳлиллари натижалари шуни кўрсатмоқда.
ФҲДЁ органларида ажралишлар 621 тага (1,9 фоизга), суд қарори асосидаги ажримлар эса 1 988 тага (6,2 фоизга) кўпайган.
2017 йил давомида никоҳи бекор қилинган оилалар таҳлил қилинганда, 1 йилдан 8 йилгача ўзаро эр-хотин сифатида яшаб, кейин ажрашганлар сони 18 575 та ёки 58 фоизни ташкил қилади. Бундан 2-3 йилгача бирга яшаб, ажрашганлар кўрсаткичлари - 5 174 та (16,2 фоиз), 4-5 йилгача бирга яшаб, ажрашганлар эса - 5 524 та (17,3 фоиз).
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда "Олтин тўй" босқичидан ўтган, яъни 50 йил бирга яшаган 23 оиланинг никоҳи ҳам бекор қилинган.
Бундан ташқари, 60 йил яшаган 1 та, 61 йил яшаган 2 та, 63 йил яшаган 1 та, 65 йил яшаган 1 та, 67 йил бирга яшаган 1 та оила ажрашган.
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида 8 нафар вояга етмаган фарзанди бор оиланинг никоҳи суд томонидан бекор қилинган.
Шундай қилиб, 2017 йилда Ўзбекистонда 306 197 та янги оила жамиятга қўшилган бўлса, шу йилгача қайд қилинган никоҳларнинг 31 930 таси бекор қилинган. 2016 йилда эса 275 048 та никоҳ қайд этилган бўлиб, 29 321 таси бекор қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади