
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 22 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +7 даража, кундузи +10 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +9 ... +14 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар