
2015 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллади, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Унда 13 ноябрь куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар натижасида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради. «Қайғуйингизга ҳамдардмиз» сўзлари алоҳида қайд этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар