Шавкат Мирзиёев Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда «Президенти матбуот хизмати»га таяниб «Кун.уз» хабар қилди.
Афғонистоннинг 1TV телеканали маълумотларига кўра, шанба куни тез тиббий ёрдам машинасининг портлатилиши натижасида 103 киши қурбон бўлди, 235 киши жароҳатланди. Теракт учун «Толибон» гуруҳи жавобгарликни зиммасига олди. Тўрт кишининг ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Мамлакатда мотам куни эълон қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Афғонистоннинг 1TV телеканали маълумотларига кўра, шанба куни тез тиббий ёрдам машинасининг портлатилиши натижасида 103 киши қурбон бўлди, 235 киши жароҳатланди. Теракт учун «Толибон» гуруҳи жавобгарликни зиммасига олди. Тўрт кишининг ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Мамлакатда мотам куни эълон қилинди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…