16:27 / 30.01.2018
4 676

«Ўзбекистон почтаси» куръерлик жўнатмалари вазнини оширди

«Ўзбекистон почтаси» куръерлик жўнатмалари вазнини оширди
1 февралдан «Ўзбекистон почтаси» республика бўйича курьерлик жўнатмаларининг чекланган вазнини 50 кг гача оширади. Бу ҳақда Газета.uz сайти хабар берди.

Ер усти транспортида 10 кг дан 50 кг гача оғирликдаги курьерлик жўнатмаларини манзилга етказиб бериш нархи 33900 сўмдан 133900 сўмгача, ҳаво кемасида эса 47500 сўмдан 187500 сўмгачани ташкил этади.

Авваллари ички курьерлик жўнатмаларининг чекланган вазни 10−15 кг гачани ташкил этар эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистон почтаси» куръерлик жўнатмалари вазнини оширди