Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди.
Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талабларини амалга ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, хориж мамлакатларининг солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги соҳасидаги синалган илғор ютуқларини имплементация қилиш ишлари қониқарсизлигича қолаётгани қайд этилган.
Солиқ маъмуриятчилиги ва солиққа тортишнинг замонавий усулларини, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлиги ва бюджетга ўз вақтида тушиши устидан самарали назорат механизмларини жорий этиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби, солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳлар таркибида тузилмоқда.
Республика комиссияси тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши белгиланмоқда:
- умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар талаблари ҳамда бозор иқтисодиёти тамойилларига жавоб берадиган нормалар яратилиши; солиқ назоратининг хорижда кенг қўлланилаётган илғор ва синалган шакл ва усулларини жорий этишни ҳисобга олган, жумладан, халқаро эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда солиқ маъмуриятчилиги механизмларини қайта кўриб чиқиш;
- республика стратегик манфаатлари ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичини ҳисобга олган ҳолда, солиқ соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни миллий солиқ қонунчилигига имплементация қилиш, шунингдек, самарали давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш;
- солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан икки хил талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларни чиқариб ташлаш мақсадида уларни инвентаризация қилиш;
- тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни кўпайтирган ҳолда, солиқ қонунчилигини унификация қилиш;
- солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини изчил таъминлаш;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий солиқ юкини пасайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, ресурслардан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлаш, самарасиз солиқ ва йиғимларни бекор қилиш;
- кичик ва йирик бизнес субъектларининг солиқ юкини максимал даражада баробарлаштиришга хизмат қиладиган усулларни жорий этиш;
- хориж мамлакатларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги солиққа тортиш тизимини танқидий ўрганиш асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш механизмини соддалаштириш;
- «солиқ имтиёзи» ва «солиқ преференцияси» тушунчаларини аниқ чегаралаш, вақтинча имтиёз бериш муддатларини белгилаш, шунингдек, самарасиз ва эскирган солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш;
- «солиқ имтиёзи» ва «солиқ преференцияси» тушунчаларини аниқ чегаралаш, вақтинча имтиёз бериш муддатларини белгилаш, шунингдек, самарасиз ва эскирган солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш;
А.Арипов раҳбарлигидаги Республика комиссияси ва ишчи гуруҳлар етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар — экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, жаҳоннинг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини танқидий ўрганилишини ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ солиқ органлари фаолиятини танқидий ўрганиш натижалари асосида:
- биринчи босқичда — 2018 йил 1 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш концепция лойиҳасини ишлаб чиқиши;
- иккинчи босқичда — 2018 йил 1 июль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқишни таъминлаши белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишга халқаро эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилишда кўмаклашиши кўрсатиб ўтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди