21:25 / 16.02.2018
6 116

Шавкат Мирзиёев кўҳна Бухоро шаҳрида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев кўҳна Бухоро шаҳрида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

«Бухоро қадимий обидалари, асрлар оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандлик анъаналари билан улкан туристик салоҳиятга эга. Давлатимиз раҳбари вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида бу салоҳиятдан тўла фойдаланиш, шаҳарнинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш каби қатор масалаларни белгилаб берган эди.

Ушбу кўрсатмалар асосида Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари таъмирдан чиқарилди. Ҳақиқат кўчасида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оиласи яшайдиган уйлар қурилиб, атроф ободонлаштирилди. Натижада кўча ва сайлгоҳ шаҳарнинг тарихий қисмига монанд замонавий қиёфа касб этди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар масканлар, кафе ва чойхоналар қурилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президент жаҳон тажрибаси асосида сайёҳларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев кўҳна Бухоро шаҳрида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди