20:23 / 17.02.2018
8 184

Якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 18 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -4 ... -2 даража, кундузи +5 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -8 ... -3, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +6 ... +11 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +4 ... +9 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -13 ... -8, кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -10 ... -5, кундузи +5 ... +10 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти