22:55 / 19.02.2018
10 840

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақалар ва моддий ёрдам турлари

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақалар ва моддий ёрдам турлари
Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг қуйидаги турлари мавжуд:
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам миқдори ва тўлаш муддатлари

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа миқдори:

- бир нафар фарзанди бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;

- икки нафар фарзанди бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи;

- уч нафар ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилага – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

б) бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида 12 ой муддатга тайинланади ва тўланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

в) кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пули оиланинг моддий ва мулкий аҳволига қараб, амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 дан 3 бараваригача миқдорда 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақалар ва моддий ёрдам турлари