21:20 / 21.02.2018
7 842

1 июлдан давлат хизматчиларининг иш ҳақлари оширилиши мумкин

1 июлдан давлат хизматчиларининг иш ҳақлари оширилиши мумкин
Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифида берган топшириғига асосан, 2018 йилда давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда бюджет ходимларининг касб маҳоратини оширишни рағбатлантириш учун бюджет соҳаси айрим ходимлари иш ҳақи миқдорларини табақалаштирилган ҳолда ошириш режалаштирилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаeв маълум қилган.

Мубин Мирзаевнинг қўшимча қилишича, давлат хизматчиларининг иш ҳақлари қўшимча равишда амалдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 июлидан 6-8 фоиз ошириш мўлжалланмоқда. Йил охирига бориб яна шунча миқдорда кўпайтирилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 июлдан давлат хизматчиларининг иш ҳақлари оширилиши мумкин