
2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эргаш Шоисматов Тошкентдан Душанбега етиб борди.
Турли йилларда «Ўзбекэнерго» компанияси раиси (2001−2006 йиллар), бош вазир ўринбосари (2006−2010 йиллар) — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича мажмуаси раҳбари бўлган Шоисматов 2017 йил августидан буён Энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
У Тожикистондаги миссиясини якунлаган, 14 йилдан буён шу вазифада фаолият кўрсатган Шоқосим Шоисломов ўрнига Ўзбекистоннинг янги элчиси бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар