
Россиянинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-на-Дон шаҳарларида Ўзбекистон бош консулхоналари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув вақтида маълум қилди.
«Санкт-Петербургда бош консулхонамиз очилди. 2017 йилда Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда биз федерациянинг яна 4 федерал округида бош консулликлар очиш тўғрисида иш олиб бордик. Россия ҳукумати қарорига кўра, Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-на-Дон шаҳарларида Ўзбекистон бош консулхоналари очилади», деган у.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жавлон Ваҳобов Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларида Ўзбекистон консулхоналари очилиши ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ Петербургда бош консулхона иш бошлади.
Россиянинг Москва ва Новосибирск шаҳарларида ҳам консуллик бўлимлари мавжуд.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар