Ўзбекистонда яқин фурсат ичида Россиянинг бешта етакчи олий ўқув юрти филиаллари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.
Комиловнинг сўзларига кўра, маданий-гуманитар соҳа икки мамлакат ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
"Ўзбекистонда яқин фурсат ичида "Москва пўлат ва қотишмалар" миллий тадқиқот технология университети, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Москва архитектура университети, Россия технология университети филиалларининг очилиши режалаштирилгани ушбу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Абдулазиз Комиловнинг билдиришича, бундан ташқари, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали кенгайиши кўзда тутилмоқда, бу ерда амалий математика ва информатика, психология мутахассисликлари бўйича магистратура йўналишлари жорий этилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари Москва пўлат ва қотишмалар институти филиали 2018 йилда дастлабки талабаларни қабул қилишини билдирганди. У Олмалиқдаги лицейлардан бири негизида фаолият олиб боради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»