4 559
Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишда «хатарлар таҳлили» тизими жорий этилади
Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорлар фаолиятини текширишда «хатарлар таҳлили» тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасини эълон қилди.
Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистоннинг назорат қилувчи органлари тадбиркорлар фаолиятини текширишда «хатарларни таҳлил қилиш» тизимини жорий этади.
Тизим тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг турларини хавф тоифаларига тақсимлайди. Уларнинг асосида тадбиркорларни текширувлар жадвалига киритиш имконияти кўриб чиқилади.
Фармон лойиҳасида айтилишича, хатар даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари текширувлардан озод қилинади.
Хатар даражаси паст бўлган гуруҳга ҳисоботини мунтазам ва ишончли тарзда тақдим этувчи, шунингдек, белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб борувчи тадбиркорлик субъектлари киритилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»