18:59 / 26.02.2018
4 892

Ўзбекистон жорий йилда Ҳиндистон бозорига 600 минг долларлик қизилмия етказиб беради

Ўзбекистон жорий йилда Ҳиндистон бозорига 600 минг долларлик қизилмия етказиб беради
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Root Extracт хусусий корхонаси асосчиси Козим Ниязовнинг Ҳиндистонга хизмат сафарини амалга оширишга кўмаклашди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлигига таяниб «Дарё» хабар берди.

«2014 йилда ташкил этилган Root Extracт МЧЖ қизилмия илдизини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида ушбу ўсимлик экинзорлари ва қайта ишлаш қувватлари мавжуд. Бугунги кунда маҳсулотни қайта ишлаш жараёнига инновацион ғояларга асосланган сўнгги технологиялар жалб қилинмоқда» — дейилади хабарда.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ҳиндистон истеъмол бозорига олиб кириш, бу борада йирик ҳамкорлар билан узоқ истиқболга мўлжалланган алоқалар ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 19—23 февраль кунлари Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси билан ҳамкорликда корхона раҳбарининг Ҳиндистонга сафари амалга оширилди.

Ташриф давомида «Ҳиндистон-МДҲ» Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, Dabur India Limited, Nature & Nurture Healthcare, La Fresh Fruits ва бошқа ҳинд компаниялари билан музокаралар ташкил этилди.

Олиб борилган музокаралар натижасида Root Extracт хусусий корхонаси томонидан 2018 йилда Ҳиндистон бозорига 600 минг АҚШ доллари қийматида қизилмия маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Томонлар ҳамкорлик кўламини босқичма-босқич кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди. Хусусан, ҳиндистонлик ҳамкорлар билан бирга Ўзбекистонда қизилмиядан доривор маҳсулотлар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон жорий йилда Ҳиндистон бозорига 600 минг долларлик қизилмия етказиб беради