
Бугун хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Наврўз байрамини нишонлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Мажлисда иштирок этган мухбиримизнинг хабар беришича, Наврўз тантаналари пойтахтимиздаги «Ашхобод», «Наврўз» боғларида ҳамда «Ўзэкспомаркази»да ўтказилади. «Ўзэкспомаркази»да ҳар бир вилоятнинг ўзига хос жиҳатлари намойиш этилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юртимиз бўйлаб жами 204 жойда Наврўз байрами ўтказилса, шуларнинг 21 таси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар