12:20 / 27.02.2018
5 548

Термизда халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

Термизда халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Қарорда таъкидланишича, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.

Оромгоҳни сақлаш, жорий ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Мавсумдан ташқари вақтда оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинарлар ва бошқа машғулотлар ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Термизда халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади