Бугун, 27 февраль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Йиғилишда 2018 йил январь-февраль ойларида товар ва хизматларни экспорт қилиш топшириғини бажариш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари муҳокама этилади.
Кун тартиби:
Биринчидан, 2018 йил учун товарлар ва хизматлар экспорти прогнозини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳаси белгиланган муддатда ишлаб чиқиб, киритилмагани сабаблари ва бу борада мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида;
Иккинчидан, жорий йил январь-февраль ойларида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари, хизматлар экспортини амалга ошириш аҳволи, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда 2018 йил биринчи чорак экспорт топшириғи кўрсаткичларини тўлиқ таъминлашда қўшимча захиралардан самарали фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чоралар натижадорлиги ҳақида.
Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, МХХ бошлиқлари, ИИБ, ЁХБ, ДСИ, ДСЭНМ, ССБ, ФВБ, маданият ва мудофаа бўлимлари бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи, коммунал соҳа, таълим муассасалари раҳбарлари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамоат фондлари раислари, ОАВ, кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»