Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда 2018 йил январь-февраль ойларида товар ва хизматларни экспорт қилиш топшириғини бажариш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари муҳокама қилинмоқда.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, видеоселекторда Шавкат Мирзиёев барча вазирлик, ассоциация ва ҳокимликларга рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида кескин фикрларини билдирди.
Мутасаддиларга мамлакатга кириб келаётган импорт товарларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш масаласи юклатилиб, маҳаллий бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш энг долзарб вазифа эканлигига тўхталди.
Жорий йилнинг январь ойида импорт ҳажми 57 фоиз, яъни 412 миллион долларга ошиб кетгани айтилиб, экспортни импортга нисбатан ҳажми пайсайиб кетгани танқид остига олинди.
«Экспорт ва импорт билан билан шуғулланаётганларга нисбатан иш услуби бутунлай ўзгартирилади. Энди экспортёрга «сиз» импортёрга «сен» деб мурожаат қиламиз. Экспортёрларга барча шароитлар яратилиб, импортёрларга янгича ишлашни, инвестиция олиб кириб, маҳсулот ишлаб чиқариш борасида тушунчалар берамиз», деган президент.
Бу борадаги ишларни тизимли равишда олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, унга Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилиши айтилди. Бош прокурор Отабек Муродов ишчи гуруҳга яқиндан ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»