00:43 / 28.02.2018
5 360

Шавкат Мирзиёев: «Бизга экспортни ўйламайдиган раҳбар керак эмас!»

Шавкат Мирзиёев: «Бизга экспортни ўйламайдиган раҳбар керак эмас!»
27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, давлат раҳбари танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида республика, вилоят ва туман мутасаддилари экспорт ва импорт масалалари фақат ой ёки квартал тугаётганида ҳисобот учун эмас, балки ҳар куни назорат қилиб боришларига топшириқ берди.

Энди масъул шахслар жадвал асосида пиёда юриб, жойлардаги экспортер тадбиркорлар билан учрашиб, экспортни ошириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқиб, олиб борилаётган ишларни назоратга олади.

Экспорт ва импорт бўйича қилинаётган ишлар Бош вазир ҳамда Бош прокурор раҳбарлигида ҳафтада икки марта муҳокама қилинади. Масалан, туманлардаги ишчи гуруҳлар фермерлар ва аҳоли томорқаларида сердаромад мева-сабзавот экинлари экиш, уларни уруғлик, маблағ, ўғит, ёқилғи билан таъминлаш ишларини ташкил этишга кўмаклашади. Ҳар бир туманда мева-сабзавотни экспорт қилувчи корхона ташкил этиш ҳам бу борадаги муҳим вазифа ҳисобланади.

«Ҳокимлар ҳар куни экспорт ҳажмини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Экспортни кўпайтиришни ўйламайдиган раҳбар бизга керак эмас!», дея таъкидлаган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Бизга экспортни ўйламайдиган раҳбар керак эмас!»