4 661
Москва областида бир инсонни ўлимдан қутқарган Ўзбекистон фуқаросига мукофот топширилди
Жорий йилнинг 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида юз берган ёнғинда Самарқанд вилояти Пастарғом тумани, Чорвадор қишлоғида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нуриддин Қирғизов уйни ёнаётганлигини кўриб, дарҳол у ерда қолиб кетган қарияни қутқаришга шошилди ва натижада оғир куйди. Бу ҳақда «ФВВ ахборот хизмати»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Ёнғин вақтида жасорат ва фидокорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Қирғизов Россия Федерацияси Ёнғинга қарши курашиш кўнгилллилар жамиятининг «Княз Александр Львов» номли медали ҳамда Пушкино шаҳар округи бошлиғидан диплом, шунингдек, Пушкин ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинган.
Мукофотларни Н.Қирғизовга Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш ва ҳокимият ходимлари топширди.
Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади