17:50 / 05.03.2018
5 301

6 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

6 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12, Хоразм вилоятида 10-15 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20, чўл ҳудудларида кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 6 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?