18:18 / 07.03.2018
8 178

Байрам байрамдек ўтсин! Президент янги фармонни имзолади

Байрам байрамдек ўтсин! Президент янги фармонни имзолади
7 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармоннинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”

Касимахунова Анархан Мамасадиковна - Фарғона политехника институтининг “Электр нергетикаси” кафедраси профессори, Фарғона вилояти

Маруфова Гулнора Махмудовна - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Шахабитдинова Шохида Хошимовна - Андижон давлат университетининг “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси профессори, Андижон вилояти

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”

Утениязова Алтингул Палуановна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Рахматуллаева Шафоатхон - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Бобомуродова Хосият - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Боймурадова Жумахол Норбоевна - Зарбдор туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Ирисбекова Каммуна Наринбаевна – “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

Истамқулова Мафиратхон Мамажановна - Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси

Қобулова Мавлуда Умаржоновна - Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси

Махмудова Дилбар Пиримкуловна - Эркин ижодкор, ёзувчи ва публицист

Отажанова Масуда Юлдашевна - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти

Салимова Шарипа - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Тохтаева Гузал Кашибовна - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси ўринбосари

Тулегенова Акшагул Абуевна - Конимех тумани халқ таълими бўлими мутахассиси, туман қозоқ миллий маданий маркази раиси, Навоий вилояти

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Надирханова Наталья Суратовна - Бухоро вилояти перинатал маркази директори

Турдиева Матлюба Халимовна - Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бош шифокори, Самарқанд вилояти

“Дўстлик” ордени билан

Абдуллаева Санам Раимовна – “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти

Абдурахимова Мухайё Рахматуллаевна - Чимбой туманидаги “Lanextrakt” қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Жумаева Мавжуда Шодмоновна - Косон туманидаги “Кўзмунчоғим” нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Қашқадарё вилояти

Зунунова Сахабат Исламовна – “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

Иплина Антонина Александровна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Кадирханова Малика Акбаровна – “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси

Касимова Мукаддас Зайнутдиновна - Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри

Мухаммадиева Хушвак - Пахтачи туманидаги “Авангард” фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти

Садуллаева Фарахат Аминовна - Урганч шаҳридаги “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти

Саттарова Фароғат – “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Сафарова Замира Хайдаровна - Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти

Турдикулова Шахлохон Уткуровна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Хатамова Рислигой Гофуржановна - Эркин ижодкор, шоира

Юлдашева Мухабат Айсарахуновна - Қўрғонтепа туманидаги “Капитал белла” масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Юлчиева Гулнора Дехкановна – “Маҳалла зиёси” Республика ўқув-услубий маркази директорининг ўринбосари

“Шуҳрат” медали билан

Азизова Мафтуна Рахматулло қизи – “Ҳунарманд” уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти

Жалилова Муътабар Абидовна - Тошкент шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун 2-интернат уйи тарбиячиси

Журабаева Сахиба Эргашевна – “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи сирловчиси, Тошкент вилояти

Кокотова Ольга Николаевна - Гулистон шаҳридаги “Қувонч” мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти

Наврузова Лола Хушмуродовна - Қарши шаҳридаги “Санам” масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Қашқадарё вилояти

Ражабова Сара Дурдиевна - Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 март

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Байрам байрамдек ўтсин! Президент янги фармонни имзолади