Интернет тармоғида 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хорижий валюталарни нақд кўринишда ечиб олишни таъминловчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Халқ сўзи».
Ҳужжатга кўра 1 апрелдан бошлаб халқаро тўлов картага эга жисмоний шахслар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган чеклов доирасида чет эл валютасини нақд кўринишда ечиб олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари Марказий банк томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
2018 йилнинг 1 майига қадар эса банклар ўртасида маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ахборот-технологик ҳамкорликни йўлга қўйишни кўзда тутувчи Миллий банк ишлов бериш марказини ташкил қилиш бўйича концепцияни ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июлигача норезидентларнинг тўлов карталарини қабул қилишни таъминловчи тўлов терминаллари асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграллаштирилади.
Автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар кунига 24 соатли тартибда ишлаши таъминланиши лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...