Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан.
«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, ташкилот номи ўзгарган ва Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилган.
Ушбу ҳужжат қабул қилингани ҳақида яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2017 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини танқид қилган ва бу соҳада олиб бориладиган бўлажак ислоҳотлар ҳақида гапирганди.
Бундан аввалроқ, 2018 йилги Давлат дастурига асосан ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши, лойиҳада давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатлари, миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг асосий принциплари ва самарадорлиги мезонлари, миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари, соҳада парламент назорати механизмлари белгиланиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин