Ўзбекистон дунёдаги энг бахтли давлатлар рейтингида 44-ўринни эгаллади. Бу ҳақда БМТ буюртмаси билан тайёрланган World Happiness Report 2018 ҳисоботида айтилади.
Рейтингдан ҳаммаси бўлиб 156 мамлакат ўрин олди. Уни тузишда иқтисодиёт, психология, статистика ва бошқа соҳалардан мутахассислар иштирок этди.
Экспертлар баҳолаш омиллари сифатида олти мезонни танлаб олишди: аҳоли жон бошига ҳақиқий ЯИМ, соғлом ҳаёт давомийлиги, кимгадир ишониш ҳисси, ҳаётий муҳим қарорларни қабул қилишда субъектив эркинлик даражаси, коррупциядан ҳимояланганлик ва сахийлик.
Ҳисобот маълумотларига кўра, Ўзбекистон собиқ СССР давлатлари орасида 6,096 индекси билан энг бахтли давлат сифатида тан олинди. Ўтган йили мамлакат ушбу рейтингда 47-ўринни эгаллаган эди.
Ўзбекистон Литва (50-ўрин), Латвия (53), Россия (59), Қозоғистон (60), Эстония (63), Молдова (67), Туркманистон (68), Беларусь (73) ва Тожикистон (80) каби давлатлардан юқори ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг бахтли давлатлар айтилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин