22:42 / 15.03.2018
11 143

1 апрелдан бошлаб фойдаланилган электр энергия нархи сезиларли даражада ошади

1 апрелдан бошлаб фойдаланилган электр энергия нархи сезиларли даражада ошади
Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амал қиладиган электр энергиянинг янги нархлари тасдиқланди. Бу ҳақда "Ўзбекэнерго" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, электр энергиянинг 1 кВт/с нархи — 114 сўмдан 241 сўмгача бўлади. Янги тарифлар 14 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Энг кичик тарифи (114 сўм 30 тийин) бўйича баландлиги 10 қаватдан кўп бўлган уйлар ва ётоқхоналарда истиқомат қилувчи ва электр плиталардан фойдаланадиган истеъмолчилар тўлайди.

Энг баланд тариф (241 сўм 50 тийин) бўйича алоҳида ва ягона тарифлар бўйича тўлайдиган истеъмолчилар ҳамда иссиқ сув таъминоти, овқат пишириш учун электр иситиш жиҳозлардан фойдаланадиган истеъмолчилар тўлайди.

Маиший истеъмолчилар эса — 228 сўм 60 тийин тўлайдилар.

Бу тарифлар 1 кВт/с электр энергия нархи учун қўшилган қиймат солиғини инобатга олган ҳолда ҳисобланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 апрелдан бошлаб фойдаланилган электр энергия нархи сезиларли даражада ошади