«Ўзбекнефтегаз» компанияси 1 апрелдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилишини маълум қилди. Янги нархлар реестри 16 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди, дея хабар беради «Газета.uz».
Келгуси ойдан бошлаб 10 метр куб табиий газ нархи ҳисоблагич бўлганда 2897,4 сўм (ҳозирда 2634 сўм, ўсиш 10 фоиз) этиб белгиланди.
Ҳисоблагич бўлмаганда 10 куб метр табиий газ нархи:
Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 5010,6 сўм (ҳозирда 4555,9 сўм, ўсиш 9,9 фоиз);
Иситиш тизими учун 2323,7 сўмни (ҳозирда 2112,45 сўм, ўсиш 10 фоиз) ташкил этади.
Охирги марта газ тарифлари 2017 йил 15 июлида ошган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 1 апрелдан Ўзбекистонда электр энергияси салкам 12 фоизга қимматлаши билдирилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин