08:57 / 19.03.2018
5 823

Бош вазир ўринбосари президентга ваъда берди: «Бошимиз билан жавоб берамиз»

Бош вазир ўринбосари президентга ваъда берди: «Бошимиз билан жавоб берамиз»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида раҳбарларга экспорт масаласида топшириқлар берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

«Вилоятда 16та кичик саноат зонаси барпо этиш, бу зоналардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси»дан 50 миллион доллар ажратиш бўйича қарор имзоладим. Яна қўшимча сифатида 50 миллион доллар, жами 100 миллион. Бу катта пул. Лекин шунга мажбурман, бошқа биров келиб бермайди. Ўзимизнинг аравамизни ўзимиз тортишимиз керак.

Бунча пулни Тошкентгаям бермагандик. Лекин Самарқандга қилиш керак, аҳвол яхши эмас», деган президент.

«Экспорт масаласи. Жаноб Отажонов (бош вазир ўринбосари, ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари Нодир Отажонов - таҳр), Хўжаев икковларинг (Ботир Хўжаев - Иқтисодиёт вазири - таҳр) икки ҳафта муддат ичида хулоса қилинглар. Йўқса, ўзимиз хулоса қиламиз. Мени ҳозирги ҳаракатларинг мутлақо қониқтирмаяпти», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент бош вазир ўринбосарига юзланган.

«Ўтган йилги экспорт режаси (Самарқанд вилояти) 42 фоизга бажарилган. Биласанми шуни?».

«Топшириғингиз билан 331 миллион долларга экспорт режаси тузилган. Вилоят ҳокими билан биргаликда ойма-ой график қилиб ишлаб чиқилди. Айтганингиздек, чуқур хулоса қилишимиз керак. Ижрони ойма-ой ахборот бериб борамиз. Ва бунга бошимиз билан жавоб берамиз», дея жавоб қайтарган Отажонов.

Шундан сўнг, Ботир Хўжаев ҳисобот берди.

«Шавкат Миромонович, режадаги 331,5 миллион долларининг 101,4 миллион долларлик қисми саноат маҳсулотлари экспорти, 230,1 миллион долларлик қисми қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти бўйича. Энг асосий саноат корхоналари муаммолари бўйича ишлашни бошлаганмиз. Бошқа вилоятларда бўлгани каби бу борада ахборот берамиз, бу корхоналарга кўмак қилиш механизмларини ишлаб чиқяпмиз. Буни назоратга олиб, шахсан жавоб бераман», деган Хўжаев.

«Самарқандда экспорт билан импорт балансини жойига қўйинглар. Керакли чора-тадбирларни кўринглар, назорат қилинглар», дея топшириқ беради президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош вазир ўринбосари президентга ваъда берди: «Бошимиз билан жавоб берамиз»