Президент 17 март куни Самарқандда ўтказилган йиғилиш вақтида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимовга Самарқандда туризмни ривожлантириш бўйича зарур ишларни амалга ошириш, вилоятга келадиган туристлар сонини 2018 йилда 350 минг нафарга етказиш (2017 йилгига нисбатан икки баравар кўп), 2019 йилда эса 500 минг нафарга етказиш учун комплекс чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Туристлар оқими кескин ошиши туфайли 2018-2019 йилларда Ботир Зокиров (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси), Азиз Абдуҳакимов ва вилоят ҳокими ҳамкорликда Самарқандда қўшимча 25та 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиши устида иш олиб бориши кераклиги белгиланди. Шунингдек, «Афросиёб Палас» меҳмонхонаси капитал таъмирдан чиқарилади, «Интурист» меҳмонхонаси ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади.
«Миллий банк», Иқтисодиёт вазирининг инвестиция масалалари бўйича биринчи ўринбосари Суннатулла Бекенов ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Ботир Зокировга «Самарқанд сити» туризм зонаси қурилишини жадаллаштириб, 2019 йил охирига қадар ишга тушириш топшириқ қилинди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга икки ҳафта муддат ичида Самарқанд халқаро аэропортини йўловчи қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади.
«Самарқанд Сити» қурилишини ҳам назоратга олинг. Кечаги пуллар бекорга берилгани йўқ, ҳамма қарорга қўл қўйдим. «Самарқанд сити»ни қилишимиз шарт. Келадиган одамлар тарихимизга қизиққани яхши, лекин уларга яхши шароит ҳам қилиб беришимиз керак, одамлар рози бўлиши керак. Самарқанд ҳам замонавий шаҳар бўлиши керак. Биронта замонавий чойхонамиз йўқ. Йўқ, Самарқандда. Фақат мақтанамиз Самарқанд билан. Йигирмата чойхона очиш керак. Агар туристлар сонини 3 миллионга кўтармоқчи бўлсак. Кўтармасак бюджетга пул тушмайди. Агар бу пуллар бўлса, халқимиз фаровон яшайди», дея Раматовга мурожаат қилади президент. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)